Ўзбекистонда фуқаролар пенсия ёшига етганда ариза топшириши шарт бўлмайдиган проактив пенсия тизимига ўтилади. Депутатлар тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Тизимни 1 мартдан ишга тушириш режалаштирилган.
Ўзбекистонда энди маҳкумлар 1 та китоб ўқиш орқали ўтаётган жазо муддатини 3 кунга қисқартириши мумкин бўлади. Бу учун маҳкум ўқиган китоби бўйича имтиҳон топшириши керак бўлади. Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ўзбекистонда сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда пеня тўлаши тартиби белгиланмоқда. Тегишли қонун депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.
Депутатлар Меҳнат кодексига иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини тақиқлаш ва олдини олиш, бу ҳаракатлардан жабрланганларга қўшимча таътиллар бериш, шунингдек, фарзандли бўлган эркакларга ҳақ тўланадиган таътил ажратишни назарда тутувчи ўзгартиришларни биринчи ўқишда қабул қилди.
Ўзбекистон депутатлари электрон сигареталарни (вейплар) мамлакатга олиб кириш ва уларнинг муомаласини тақиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилиб, уни Сенатга юборди. Парламент аъзолари ҳужжатни иккинчи ва учинчи ўқишда ҳеч қандай саволларсиз, бир овоздан маъқулладилар.
Товарларни ўз вақтида етказиб бермагани учун сотувчиларга пеня жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. «Миллий тикланиш» фракцияси аъзоси бу меъёр электр, газ ва сув таъминотидаги узилишларга ҳам татбиқ этиладими, дея сўради.
Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Унга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Қонунчилик палатаси фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилди. Бепул бўладиган хизмат мижознинг розилигисиз кредит олиш ёки пулли операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклашга мўлжалланган.
Депутатлар маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш тўғрисидаги қонунни бирданига уч ўқишда қабул қилди. Спикер олдинда ҳали 40 дан ортиқ қонун борлигини таъкидлаб, ҳужжатни қабул қилишни тезлаштиришни таклиф қилди. Маҳалла раислари сайлови май ойида бўлиб ўтади.
Депутатлар Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Депутат Илҳом Абдуллаев қимор ўйинларини реклама қилиш бўйича чекловлар белгиланмагунча букмекерлар фаолиятига рухсат бермаслик кераклигини таъкидлади.
Қонунчилик палатаси депутатлари Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Депутатлар мажбуриятлар реестрини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Унда суд ва бошқа ҳужжатлар бўйича мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар маълумотлари бўлади. Бунда жорий этилган чекловлар мажбурият бажарилгунга қадар ўз кучида қолади.
Қонунчилик палатаси спикери ўрибосари Раҳим Ҳакимов палатанинг барча органлари бу йилги фаолиятида президент ташаббусларини биринчи галдаги вазифа сифатида белгилаб, уларни оғишмай амалга ошириши лозим бўлишини таъкидлади.
Қонунчилик палатаси чиқинди қарзлари учун электр тўловларини чекловчи қонунни қабул қилди. Депутатлар ўзгартиришларни фаол муҳокама қилди ва якунда чекловлар жорий этилгунга қадар қарзни тўлаш учун 5 кун вақт беришга қарор қилинди.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ва уларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик киритилишини назарда тутувчи қонунни қабул қилди.
Қонунчиликка эркаклар фарзандли бўлганда, турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа фарзандларига қараб туриши учун қисқа муддатли таътилга чиқиши билан боғлиқ меъёр киритиш таклиф этилмоқда.
Қонунчилик палатасида жамоат транспорти йўлакларида ҳаракатланган ҳайдовчиларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Аммо ташаббус баҳсларни келтириб чиқарди. Жумладан, спикер Нуриддин Исмоилов ташаббусни асосланмаган деб атади. Тафсилотлар.
Ўзбекистонда оммавий тартибсизликларни ташкил этиш мақсадида таълим олиш ва уларни молиялаштириш учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда саволларсиз маъқуллади. Бироқ парламентнинг бир нафар аъзоси қарши овоз берди.
Ўзбекистон депутатлари 3 ўқишда вазирлик ва идораларнинг 2024 йилдаги харажатларини 9,98 трлн сўм ёки 775,8 млн долларга оширишни маъқуллади. Улар ҳужжатни муҳокама қилмади, саволлар ва қарши овоз бермади. Жараён атиги 9 дақиқа давом этди. Ҳеч ким харажатларни ошириш зарурлигини асослаб бермади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг